2027 йил 1 мартга қадар қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва божхона тўловларини ҳисоблашнинг янги тартиби тажриба тариқасида амал қилади. Бу хусусда – 21.05.2026 йилдаги 266-сон ВМҚ қабул қилинди.
Янги Низомга кўра, қайта ишлаш учун олиб кирилган хомашё ва материалларга, уларнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, импорт божи солинади. Қайта ишланган маҳсулотларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилади.
Бунда махсус идоралараро комиссия томонидан уларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё ва материалларни олиб киришда ундириладиган божхона божи тайёр маҳсулотга нисбатан божхона божидан ортиқ бўлган товарлар рўйхати шакллантирилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз таклифларини Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги орқали ҳам юборишлари мумкин. Кўриб чиқилаётган товарлар учун Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватлари ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари мавжуд бўлиши, қайта ишлаш стандартлари, ҳисоб-китоблар ва технологик жараёнлар ТИА билан асосланган бўлиши керак.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/tatil_-_2020_nimalarni_hisobga_olishga_tugri_keladi





