Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

9 Майни нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди

25.04.2019

Читать на русском языке

Тегишли қарорни Ўзбекистон Президенти 2019 йил 23 апрель куни имзолади. Ҳужжат иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

Фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг ҳам мардонавор ва салмоқли ҳиссаси унутилмас ҳақиқатдир, - дейилади қарорда. 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини унутмасликка, тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.

 

9 Май умумхалқ байрамини кенг нишонлаш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида ҳужжат билан Байрамга бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури маъқулланди.

 

Байрам чоғида Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти меҳнат фахрийлари, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатган матонат, мардлик ва жасоратнинг аҳамиятини кенг аҳоли, айниқса, ёшлар орасида тушунтириш, тарғиб ва ташвиқ қилиш бўйича маданий-маърифий ва ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ўтказилади.

 

Уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига доимий тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш патронаж хизмати ходимлари (шартнома асосида) бириктирилади, ёлғиз ва кам таъминланган уруш қатнашчилари турар жойи ва уй хўжаликлари таъмирланади.

 

Уруш қаҳрамони бўлган фахрийлар туғилиб ўсган кўчаларга уларнинг номлари берилади.

 

Уруш қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида улар республика ҳудудидаги санаторияларга бепул юбориладилар.

 

Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги ҳарбий техника намойиши ўтказилади, пойтахтда шу даврнинг архивдан олинган фото ва ҳужжатлар кўргазмаси ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан уруш йилларининг қўшиқ ва куйларини ижро этиш, дастурхон тузаш бўйича тадбирларни ташкил этиш, кўчалар ва майдонларни Байрамга бағишланган плакатлар ва стендлар билан безатиш топширилди.

 

Тошкент шаҳрида 2019 йил 9 май соат 21.00 да байрам салюти бўлади.