Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

Алоҳида ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликлар кадастрини ким юритади

09.11.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 7.11.2018 йилдаги 914-сон қарори билан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тасдиқланди.

 

Давлат ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш учун  уларнинг ҳисобини юритади. Ҳудудларни кадастр бўйича текшириш, ҳайвонлар ва ўсимликлар кадастрини юритиш асосида амалга оширилади. Бу 1997 йил 26 декабрдаги 543-I, 545-I-сон Қонунлар билан белгиланган.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрини юритишнинг янгиланган тартиби жорий этилмоқда. Илгари амал қилган тартиб ўз кучини йўқотди.

 

Ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси объектлари кадастрини Давлат экология қўмитаси (қайта ташкил этилган Давлат табиат қўмитаси) Фанлар академияси билан биргаликда юритади, унга ҳам бу жараённи илмий жиҳатдан таъминлаш юклатилган.

 

Давлат экология қўмитаси кадастрни юритиш учун маълумотларни ҳудудни кадастр бўйича текшириш натижалари, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари бўйича давлат томонидан ҳисобга олиш маълумотлари асосида олади.

 

Кадастр бўйича текшириш 5 йилда бир марта ўтказилади ҳамда ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар тўғрисидаги бирламчи ахборотни илмий асосда тўплашдан иборат. Сон ва сифат тавсифлари, географик тарқалиши ва ҳ.к. инобатга олинади.

 

Давлат томонидан ҳисобга олиш –  бу ўсимликлар ва ҳайвонлар турларининг хилма-хиллиги ҳақида маълумотлар тўплаш учун мунтазам ўтказиладиган тадбирлар комплекси. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан ҳар йили шартнома асосида бошқа ташкилотлар ёки мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи билан ўтказилади.

 

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар келгуси йилда ҳисобга олишни амалга оширадиган фойдаланувчилар рўйхатини ҳар йили шакллантиради ва 1 ноябрдан кечиктирмасдан уни Давлат экология қўмитасига тақдим этади.

 

Кадастр бўйича текшириш, жумладан давлат томонидан ҳисобга олишни ким амалга ошириши кераклиги, – қуйидаги жадвалда.

 

Ҳайвонот дунёси объектлари бўйича ҳудудни кадастр бўйича текшириш субъектлари

Ўсимлик дунёси объектлари бўйича ҳудудни кадастр бўйича текшириш субъектлари

Фанлар академияси

камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳайвонлар  турлари бўйича – республиканинг барча ҳудудида

Фанлар академияси

  • камёб ва йўқолиб кетиш хавфи бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи  ўсимликлар турлари бўйича республиканинг барча ҳудудида;
  • ёввойи ҳолда ўсувчи  ўсимликларнинг доривор, манзарали, озуқабоп ва техник турлари бўйича

Давлат ўрмон қўмитасининг таркибий бўлинмалари

ўрмон фонди ерларида, шу жумладан ўрмон хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонларни ҳисобга олиш

Давлат ўрмон қўмитаси

ўрмон фонди ерларида

Овчилик-балиқ овлаш хўжаликлари  

улар ҳудудида

Давергеодезкадастр қўмитаси 

табиий яйловлар ва пичанзорлар ўсимликлари бўйича

Балиқ овлаш ташкилотлари 

тақдим этилган сув объектларида ёки уларнинг қисмларида

Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, муассасалари ва ташкилотлари 

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларда

“Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси, Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси  

овланадиган балиқлар турлари бўйича

Ўрмон хўжалиги ташкилотлари  

ўрмон фонди ерларида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўлат, карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш маркази 

ўта хавфли юқумли касалликларни тарқатувчи ҳайвонлар бўйича

 

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

қишлоқ хўжалиги зараркунандалари бўлган ҳайвонлар бўйича

 

 

Давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) буюртма қўриқхоналар, табиат боғлари ва биологик буюртма қўриқхоналар, давлат биосфера резерватлари, табиий питомниклар – уларнинг ҳудудида

Илмий, таълим ташкилотлари ва биолог мутахассислар томонидан Давлат экология қўмитаси билан шартнома асосида -  бошқа ҳудудларда

 

Юқорида кўрсатилган субъектлар Давлат экология қўмитасининг ваколатли бўлинмаларига маълумотларни тақдим этадилар, шунингдек ҳисобга олиш маълумотларини рўйхатдан ўтказиш китобларини белгиланган шакллар бўйича тўлдирадилар ва юритадилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_