Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2024 йилдаги "Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийларига қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ВМҚ-431-сонли қарори қабул қилинди.
Нодавлат нотижорат ташкилот шаклида Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилмоқда. Унинг асосий йўналишлари:
● соҳа фахрийларининг ноёб ва бой тажрибаси, амалий билимларини кенг тарқатиш;
● шаҳарсозлик ва архитектурани ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, бу соҳада концепциялар ва дастурлар шакллантиришда иштирок этиш;
● соҳадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
● соҳа фахрийларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
● фахрийларнинг ижтимоий ва моддий аҳволини яхшилаш ва бошқалар.
Кенгаш Тошкент архитектура-қурилиш университети биносида жойлаштирилади. Унинг эҳтиёжлари учун 2 та "Malibu" автотранспорт воситаси бириктирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2024 йилдан кучга кирган.
Собир Нурбердиев