Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

АСМ устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди

15.12.2023

Читать на русском языке

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 декабрдаги 653-сон қарори билан айрим НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Маъмурий ислоҳотлар доирасида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси тизимидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилий тузилмасига ўтказилди ва унинг ваколатларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Президентнинг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон Фармонига мувофиқ Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмасидаги ижро этувчи ҳокимият органларининг қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилишда, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, уруғлик ва кўчат материалларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги,  мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини синовдан ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • тупроқнинг унумдор қатламлари рухсатсиз олиб ташланиши, кўчирилиши ва йўқ қилинишини тақиқлаш, ерларнинг қишлоқ хўжалиги фойдаланишидан чиқиб кетишига йўл қўймаслик, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш;
  • қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғлик ва кўчат материаллари етиштирилиши ҳамда уларнинг тежаб сарфланишини ташкил этиш;
  • импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат-материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) ҳамда хавфли яширин вирусли касалликларнинг мавжудлигини аниқлаш.

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорига, Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорига ва бошқаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.