Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб Как взыскать с работника материальный ущерб

Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташкил этилади

22.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2022 йилдаги 458-сон қарори билан Давлат экология қўмитасининг Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда.

 

Ҳужжат билан Институтнинг тузилмаси, унинг фаолиятини ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси, шунингдек 2022-2024 йилларга мўлжалланган илмий-тадқиқот ишлари дастури тасдиқланди.

 

Илмий-тадқиқот институти фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • атроф муҳитнинг жорий ҳолатини ўрганиш, ифлослантирувчи моддаларнинг биохилма-хилликка, жумладан, ноёб, йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ўсимлик ҳамда ҳайвон турларига таъсирини ўрганиш;
  • ер ресурсларини муҳофаза қилиш, ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • ер ости ва ер усти сувлари ифлосланишининг олдини олиш, оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлаш бўйича самарали усул ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш;
  • атмосфера ҳавосининг жорий ҳолати, ундаги ифлослантирувчи моддаларнинг атроф муҳит ва табиатга таъсирини таҳлил қилиш, атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтиришни таъминловчи янги, самарали услуб ва технологияларни ишлаб чиқиш;
  • маиший ва турли чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни таъминловчи самарали услуб ҳамда технологияларни ишлаб чиқиш;
  • “яшил” ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш ва бошқалар.

 

Институт экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида таянч илмий ташкилот ва давлат буюртмалари бўйича асосий ижрочи ҳисобланади.

 

Институтда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи Кенгаш тузилади. Институт директори ва унинг ўринбосарлари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Институт директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.