Малака сертификатини беришнинг янги тартиби молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3105, 21.12.2018 й.) билан тасдиқланди ва 2019 йил 23 мартдан кучга киради.
Бу тартиб қандай ўзгариши мумкинлиги ҳақида биз илгари Молия вазирлиги тегишли низомнинг янги таҳрири лойиҳасини эълон қилганда ёзган эдик (шарҳга қаранг).
Ҳужжатнинг тасдиқланган таҳрирининг асосий жиҳатлари:
- аудиторлар малакасини ошириш дастури 60 соатдан 40 соатгача қисқартирилди;
- халқаро бухгалтер сертификатлари эгаларига сертификат бериш ва уни узайтиришнинг соддалаштирилган тартиб-таомили жорий этилди: улар малака имтиҳонини топширишлари зарур эмас;
- потенциал аудитор жавоб бериши керак бўлган малака талаблари ўзгарди;
- малака имтиҳонини топширишга ариза берувчилардан энди тасдиқланган шакл бўйича сўровнома талаб қилинмайди;
- малака сертификатини бериш учун йиғим миқдори ЭКИҲнинг 1,5 бараваридан ЭКИҲнинг 0,5 бараваригача пасайтирилди;
- малака имтихони электрон тест синови усулида ўтказилади ва видеоёзувга (овозли) туширилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.03.2019 йилдан кучга киради.
Батафсил – buxgalter.uz сайтида.