Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2024 йилдаги “Мамлакатимизда аёллар меҳнатидан муайян соҳа ёки касбларда фойдаланиш бўйича тақиқлар бекор қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 85-сон қарори қабул қилинди.
Аёлларга «C» ёки «D» тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш фақатгина автомобилларнинг юк кўтариши 2,5 тоннадан, автобусда йўловчиларнинг сони 14 кишидан ошмаганлиги) асосида рухсат этилиши ҳақидаги норма бекор қилинмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев