Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак учитывать природный газ, если райгаз не выставляет ЭСФ Как рассчитать НДФЛ, если арендная плата меньше минимальной ставки аренды Как отражать в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение – Buxgalter Pro

Автожарималар устидан ЯИДХП орқали шикоят киритиш мумкин

09.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2024 йилдаги Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 382-сон қарор қабул қилинди.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

 

Маъмурий регламентга мувофиқ:

  • аризачи мурожаатни ЯИДХП орқали юборади;
  • мурожаатга далилларни илова қилиш мумкин бўлади;
  • мурожаатни кўриб чиқиш даврида жарима солиш тўғрисидаги қарор учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди;
  • умумий асосларга кўра мурожаат 5 кун ичида кўриб чиқилади. Қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда мурожаат 10 кун ичида кўрилади;
  • мурожаатга жавоб ЯИДХП орқали юборилади;
  • жавоб хати юборилгандан сўнг шу мазмундаги такрорий мурожаат қайта кўриб чиқилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев