Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 2017 йил 15 февраль) билан Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Бепул юриш чиптаси 1 кун ичида берилади
Бепул юриш чиптаси 1 кун ичида берилади
21.02.2017

Белгиланишича, шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органи* томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин бир иш куни ичида (илгари – дарҳол) берилади.
Шунингдек ҳужжат шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органи, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ва Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органи томонидан шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати бўйича ўзаро маълумотлар тақдим этиш шакли билан тўлдирилди.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 20 февралда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
__________
* Шаҳар йўловчи транспортини бошқариш органлари - Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, вилоят маркази ҳисобланган шаҳарлар, шунингдек Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги йўловчи транспортини бошқариш ташкилотлари.
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам