Иқтисодиёт ва молия вазиринг “Божхона кирим ордерининг шакли ва уни тўлдириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди (04.07.2024 й. АВ даги рўйхат рақами 3525).
Ордер қуйидаги ҳолларда тўлдирилади:
- нотижорат мақсадлар учун жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёридан ошганда, ортиқча қисмига божхона тўлови ундирилишида;
- товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда (халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари бундан мустасно) божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, товарларни олиб киришнинг божхона тўловлари ундирилмайдиган чекланган меъёри қўлланилмаган ҳолда ундирилишида;
- юридик шахсларнинг манзилига халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлган миқдордаги товарлар учун божхона тўловлари ундирилишида;
- Божхона кодексиниг 260-моддаси “г” кичик бандида назарда тутилган ҳолларда божхона тўловлари ундирилишида;
- мобил қурилмалар белгиланган меъёрдан ортиқ миқдорда олиб кирилган ҳолатларда ёки уларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизими томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан божхона тўловлари ундирилишида;
- қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган божхона йиғимлари ва бошқа йиғимларнинг ундирилишида.
Ҳужжат билан божхона кирим ордерининг янги шакли тасдиқланди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.10.2024 йилдан кучга киради.
Собир Нурбердиев