Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли оформить куплю-продажу нежилой недвижимости без уплаты НДФЛ Нужно ли оформлять ЭСФ на безвозмездно полученные образцы товара Внимание: введен бессрочный мораторий на добычу песка и гравия в руслах рек

Божхона омборларининг ёнғин хавфсизлиги кучайтирилди

10.07.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 385-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • лицензиат ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) фақат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулосаси мавжуд бўлганда сақлашга мажбур. Ўзгартиришлар Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларга киритилди (ВМнинг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарорига 1 ва 2 илова);
  • лицензиялар реестрида божхона (эркин) омборида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан олинган хулоса рақами ва санасини кўрсатиш лозим (қўшимчалар юқорида кўрсатилган маъмурий регламентларга киритилган); 
  • эндиликда, лицензия беришда келишиладиган органларга, бошқалар қаторида, ФВВ ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси киради;
  • товарларни сақлаш учун мўлжалланган жой ҳақида бўлган маълумотларга ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар киради (Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 29-б. 4-кичик бандининг янги таҳрири, ВМнинг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарорига 1-илова);
  • Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларининг (ВМнинг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорига 1-илова) 51-банди қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилди :

- ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ортилган автотранспорт воситалари шартнома асосида ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг йўл-патруль хизмати томонидан кузатиб борилади; 

- ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) иккитадан ортиқ автотранспорт воситасида колонна бўлиб йўл-патруль хизматининг иккита патруль автомашиналари кузатувида ташилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 05.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

                     Саодат Усмонова

 


Курс валют

2024-09-16
  • USD:12749.75 (+0.00) сум
  • EUR:14142.02 (+0.00) сум
  • RUB:140.25 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38