Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2016 йилдаги 211-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бартер асосида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ва бартер шартномалари бўйича чет эл валютасида олинган тушумларга солинадиган солиқни тўлаш тартибидан (25.10.1993 йилдаги 520-сон ВМҚ билан тасдиқланган) қуйидагилар тўғрисидаги талаблар чиқариб ташланди:
божхона органлари экспорт-импорт қилинадиган товарларни расмийлаштиргандан сўнг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига йиғма реестрларни, шунингдек, бартер операциялари тўғрисидаги йиғма ҳисоботларни Ўзистиқболстат давлат қўмитасига юбориши;
бартер шартномаси бўйича маҳсулот етказиб бериш ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси томонидан божхона органларига ўзига хизмат кўрсатувчи банкда бартер шартномасини ҳисобга олиш учун махсус ҳисоб очилганлиги тўғрисида маълумотнома топширилиши.
Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида”ги қарорида (30.04.1999 йилдаги 204-сон) божхона расмийлаштирувида божхона йиғимлари ундирилмайдиган товарлар ва транспорт воситалари рўйхати назарда тутилган банд ўз кучини йўқотди.
Ҳужжатга қуйидагилар учун йиғим киритилди:
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатининг амал килиши муддатини узайтирганлик учун – 150 еврога тенг миқдорда;
Интеллектуал мулк объектлари божхона реестрига интеллектуал мулк объектларини киритганлик учун – 15 еврога тенг миқдорда;
календарь йил давомида транспорт воситаларини 90 календарь кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун - олиб чиқиб кетиш кунини кечиктирганлик юзасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун транспорт воситаси двигателининг 1 куб см ҳажми учун 0,01 АҚШ доллари миқдорида.
Олиб келинаётган транспорт воситалари (шу жумладан, вақтинча олиб келинаётганлар)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига гувоҳномалар берганлик учун йиғимни белгилайдиган банд ўз кучини йўқотди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори (20.05.2004 йилдаги 239-сон) божхона кузатувидан озод этиш учун божхона тўловларини тўлашни таъминлаш миқдори, имтиёз ва преференцияларни ҳисобга олмасдан, олиб ўтиладиган чет эл товарлари “Эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида эълон қилинганда тўланадиган божхона тўловлари ва фоизлар суммасига мувофиқ бўлишини назарда тутадиган нормалар билан тўлдирилди.
Таъминотнинг энг юқори миқдори ташишни амалга ошириш кунида чет эл товарларини олиб ўтадиган 1 транспорт воситасига 50 000 АҚШ долларига эквивалент бўлган Ўзбекистон миллий валютаси суммасидан ошмаслиги керак.
Божхона тўловлари тўлашини таъминлаш миқдори ваколатли шахс томонидан белгиланади. Бунда мазкур шахс олиб ўтилаётган чет эл товарларини импорт божхона режимида эълон қилинганда тўланадиган божхона тўловлари ва фоизлари суммасини аниқламасдан энг юқори суммада божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳуқуқига эгадир.
Божхона кузатувидан озод қилиш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳудудида ваколатли шахс рўйхатдан ўтказилган ДБҚ ҳудудий бошқармасига республика миллий валютасида тақдим этилади.
Чет эл товарларини олиб кириш амалга ошириладиган божхона пости божхона тўловлари тўланишини таъминлаш миқдорини асоссиз пасайтириш ҳолларида рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда божхона кузатувидан озод этишни ёзма равишда рад этишга ҳақлидир.
Ҳужжатда бир қатор бошқа ўзгартишлар келтирилган.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.