Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга 30 йил

22.07.2019

Читать на русском языке

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган Тадбирлар дастури тасдиқланди (17.07.2019 йилдаги 597-сон ВМҚ). 

 

Эслатиб ўтамиз, Конвенция 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган, унда болаларнинг шахсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, уларни таъминлаш ва ҳимоялаш принциплари белгиланган. Мамлакатимиз 1992 йилда ҳужжатга қўшилган (кучга кириш санаси – 29.07.1994 й.).

 

Дастур тўртта блокдан иборат:

 

  • бола ҳуқуқлари соҳасидаги таълим фаолияти самарадорлигини ошириш  – болалар ахборот-ресурс марказлари ташкил этилади, маърифий тадбирлар ўтказилади, мактабларда, лицейларда, коллежларда ва олий таълим муассасаларида ушбу санага бағишланган умуммиллий дарс ўтказилади, йилнинг энг яхши мактаби танловини ўтказишда Конвенция талабларига мос келиши ҳисобга олинади;

 

  • инновацион технологияларни ҳисобга олган ҳолда, бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари ва шаклларини такомиллаштириш  – давлат органларининг сайтларида махсус бўлимлар, таълим тизими муассасаларининг сайтларида маърифатга қаратилган ўқув саҳифалари яратилади ҳамда болаларни зўравонликлардан ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилиш бўйича онлайн-гуруҳлар ташкил қилинади;

 

  • миллий ва халқаро ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш –Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасида халқ таълими вазирининг мактабларда ҳуқуқий саводхонликни ошириш ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахбороти эшитилади, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум, шу мавзуда анжуманлар, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилади;

 

  • адабиётлар ва бошқа материалларни тайёрлаш ва чоп этиш – педагогика олий ўқув юртлари талабалари учун «Халқаро ҳуқуқ: бола ҳуқуқлари» дарслиги нашр қилинади, «Вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ички ишлар органлари фаолияти» ўқув қўлланмаси чоп этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.07.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.