Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

Болалар боғчалари: турлари, гуруҳлар тўлдирилиши, иш режими ва давлат бошқаруви

09.01.2020

Читать на русском языке

 

16.12.2019 йилдаги «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги ЎРҚ-595-сон Қонун эълон қилинди. У ярим йилдан кейин кучга киради.

 

Ҳужжатда мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий тамойиллари, ушбу соҳадаги давлат сиёсати йўналишлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, эгалигида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланди.

 

Давлат ва нодавлат шаклида, шу жумладан ДХШ шартларида ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти қуйидаги турларда бўлиши мумкин:

  • умумий турдаги гуруҳлар – уларда умумий ривожланиш йўналишидаги гуруҳларда давлат таълим дастурлари амалга оширилади;
  • кўп тармоқли ихтисослаштирилган гуруҳлар – ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун;
  • инклюзив гуруҳлар, уларда соғлом муҳитга уйғунлаштириш орқали болаларнинг таълимга бўлган алоҳида эҳтиётлари ва шахсий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда тенг даражадаги таълим ва тарбия таъминланади;
  • қўшма турдаги гуруҳлар – битта ташкилотда ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган ва бундай нуқсони бўлмаган болаларни алоҳида гуруҳларда, шунингдек инклюзив гуруҳларда қўшма турда таълим олиб борилади.

 

Мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир тури учун гуруҳларни тўлдириш нормативлари белгиланган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Умумий турдаги 

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган  

Инклюзив гуруҳлар

Қўшма турдаги 

гуруҳ тури

тўлдирилиши

гуруҳ тури

тўлдирилиши

гуруҳ тури

тўлдирилиши

гуруҳ тури

тўлдирилиши 

3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун

кўпи билан 30 нафар

нутқида оғир нуқсонлари бўлган болалар учун

кўпи билан 12 нафар

3 ёшгача бўлган болалар учун

кўпи билан 25 нафар, шу жумладан ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 3 ёшгача кўпи билан 3 нафар

кар болалар учун

кўпи билан 10 нафар

болалар қисқа вақт бўладиган

кўпи билан 30 нафар

кар болалар учун

кўпи билан 10 нафар

3 ёшдан катта болалар учун

кўпи билан 25 нафар бола, шу жумладан ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган:

  • яхши кўра олмайдиган ёки яхши эшита олмайдиган ёки таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган кўпи билан 3 нафар;
  • кўриш амблиопиясига чалинган, кўзи ғилай ёки нутқида оғир нуқсонлари бўлган ёки аутизмга чалинган кўпи билан 2 нафар;
  • нутқида оғир нуқсонлари бўлган кўпи билан 3 нафар;
  • руҳий ривожланишида кечикаётган кўпи билан 3 нафар

яхши эшитмайдиган болалар учун

кўпи билан 12 нафар


турли ёшдагилар гуруҳларида

кўпи билан 25 нафар

кўзи яхши кўрмайдиган болалар учун

кўпи билан 12 нафар


кўзи ожиз болалар учун

кўпи билан 10 нафар

болалар кечаю кундуз бўладиган

кўпи билан 10 нафар

кўзи ожиз болалар учун

кўпи билан 10 нафар

кўзи яхши кўрмайдиган болалар учун

кўпи билан 12 нафар


кўзи яхши кўрмайдиган болалар учун

кўпи билан 12 нафар

таянч-ҳаракат аппарати бузилган болалар учун

кўпи билан 18 нафар

таянч-ҳаракат аппарати бузилган болалар учун

кўпи билан 18 нафар

гемипарез, монопарез, плегия асоратлари бўлган болалар учун

кўпи билан 12 нафар

гемипарез, монопарез, плегия асоратлари бўлган болалар учун

кўпи билан 12 нафар

болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари бўлган болалар учун

кўпи билан 10 нафар

болалар церебрал фалажи синдроми асоратлари бўлган болалар учун

кўпи билан 10 нафар

аутизмга чалинган уч ёшдан катта болалар учун  

кўпи билан 10 нафар

ақлий нуқсонлари бор болалар учун:

  • енгил даражада ақли заиф бўлган;
  • ўртамиёна ва ўртача даражада ақли заиф бўлган



кўпи билан 12 нафар


кўпи билан 10 нафар

мураккаб нуқсонлари (икки ва ундан ортиқ нуқсони) бўлган болалар учун

кўпи билан 10 нафар

аутизмга чалинган уч ёшдан катта болалар учун

кўпи билан 10 нафар


ақлий ривожланиши кечикаётган уч ёшдан катта болалар учун

кўпи билан 12 нафар

мураккаб нуқсонлари (икки ва ундан ортиқ нуқсони) бўлган болалар учун

кўпи билан 10 нафар

 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳокимиятдан рухсат берувчи ҳужжатни олиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари шаклида хизматлар кўрсатиши мумкин. Уларда мактабгача ёшдаги 25 нафар болани ўқитиш ва тарбиялаш мумкин.   

 

Гуруҳлар ёшга доир тоифалар бўйича илк ривожланиш (1 ёшдан 3 ёшгача), кичик (3 ёшдан 4 ёшгача), ўрта (4 ёшдан 5 ёшгача), катта (5 ёшдан 6 ёшгача) гуруҳларга ва мактабга тайёрлов гуруҳига (6 ёшдан 7 ёшгача) бўлинади. Гуруҳларни тўлдириш ва болаларни бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш ҳар йили ўқув йили бошлангунига қадар амалга оширилади. Мактабгача таълим вазирлиги билан келишувга кўра гуруҳларни уларни тўлдиришнинг энг кўп миқдори оширилган ҳолда ташкил этишга йўл қўйилади. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида гуруҳларни тўлдириш тартиби мактабгача таълим ташкилотларини сақлашга, уларнинг тузилишига ва улардаги иш режимини ташкил этишга доир санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинган ҳолда уларнинг муассиси томонидан белгиланади.

 

Болалар боғчаларида ўқув йили 2 сентябрдан 31 майгача давом этади, 1 июндан 31 августгача эса ёзги соғломлаштириш даври ҳисобланади. Мактабгача таълим муассасаларининг иш режими қуйидагича белгиланиши мумкин: уларда болалар қисқа вақт бўладиган (бир кунда 3–4 соат), тўлиқ кун (бир кунда 9, 10, 5 ва 12 соат) ва кечаю кундуз бўладиган режимлар. Бўлиш вақтига қараб болаларнинг ухлаши, уйғоқ пайти ва овқатланиш режими ташкил этилади.

 

Қонунда таълим-тарбия жараёни иштирокчилари: болалар, уларнинг қонуний вакиллари ва педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайд этилган. Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий ҳимоялаш кафолатланади, уларни овқатлантиришни ташкиллаштириш ва соғлиғини муҳофаза қилиш тартиби белгиланди. Педагогларнинг ҳафталик иш юкламаси ва меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби белгиланди. Давлат болалар боғчаларининг бошқарув органлари: педагоглар кенгаши, кузатув кенгаши ва раҳбарларнинг ваколатлари тартибга солинди. Хусусий ташкилотни бошқариш тартиби унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.

 

Таълим хизматларини олувчилар нуқтаи назаридан, таълим ва тарбия жараёни сифати таъминланиши муҳимдир. Бунинг учун, шу жумладан қуйидаги давлат бошқаруви дастурлари қўлланилади:

  • мактабгача таълим ташкилотларининг давлат аккредитацияси 5 йилда ўтказилади, хусусий ташкилотларнинг фаолияти лицензияланади. Иккала ҳолатда ҳам тартиб Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси эса ваколатли орган ҳисобланади;
  • барча мактабгача таълим ташкилотлари учун мажбурий бўлган давлат стандарти қабул қилинади ва камида 5 йилда 1 марта қайта кўриб чиқилади, давлат таълим дастурлари тасдиқланади;
  • педагогнинг касбий стандарти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, педагогнинг касбий стандарти педагогнинг шахсий сифатларига нисбатан унинг билимлари, маҳорати ва кўникмаларидан ажралмас бўлган талаблар қўяди. Педагог ходимлар 5 йилда камида 1 марта аттестациядан ўтказилади. Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари ёки жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар, шунингдек қасддан жиноятлар содир этганлиги учун илгари ҳукм қилинган шахслар мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 18.06.2020 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.