Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли результаты «камералки» попали в Департамент по борьбе с экономическими преступлениями Может ли представительство сдавать помещение в субаренду Как уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентов

Болалар учун инклюзив таълим қандай ташкил этилади

20.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 12.10.2021 йилдаги «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 638-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат 13.10.2020 йилдаги «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4860-сон қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

2020–2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш бўйича қуйидаги вазифалар белгиланди:

  • алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари биноларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этиш, умумтаълим муассасаларини махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), шунингдек тегишли кадрлар (махсус педагог, болаларни руҳий-педагогик кузатиш бўйича мутахассислар) билан таъминлаш;
  • алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг мослашиши ва интеграцияси учун мактаб-интернатларни босқичма-босқич махсус жиҳозлар билан таъминлаш ва бошқалар.

 

Қарор билан Умумий ўрта таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар белгиланди:

  • инклюзив таълимнинг мақсади ва вазифалари;
  • алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун мактабларда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби;
  • ўқувчиларни инклюзив таълим синфларига ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиш тартиби;
  • инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларда таълим сифатини назорат қилиш ва бошқариш чора-тадбирлари.

 

Шунингдек қуйидагилар тасдиқланди:

  • Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом;
  • Санаторий туридаги ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги низом;
  • Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга уйда якка тартибда таълим бериш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Бундан ташқари қарор билан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.