Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Бош вазирнинг молиявий масалалар бўйича ўринбосарининг вазифалари белгиланди

15.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 7.07.2021 йилдаги 425-сон қарори қабул қилинди, ушбу қарор билан Президентнинг 10.06.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5143-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

 

  • Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом;
  • Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом.

 

Бош вазир ўринбосари Президентга, Олий Мажлис палаталарига ва Бош вазирга ҳисобот беради. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ҳукуматнинг аъзоси ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киритилади ҳамда уларнинг мажлисларида бевосита иштирок этади.

 

Бош вазир ўринбосарига вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бўйсунади.

 

Низомда (1) Бош вазир ўринбосарининг асосий фаолият йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари белгиланган. Шунингдек Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланган.

 

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Котибият ўз фаолиятини Бош вазир раҳбарлигида амалга оширади.

 

Низомда (2) қуйидагилар назарда тутилган:

  • Котибиятнинг асосий фаолият йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
  • Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • Котибиятнинг тузилмаси ва фаолиятини ташкил этиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.