Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили” Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Бошқа ҳудуддан келганлар ва чет элликларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида квартира ёки уйлар сотиб олиш имкониятини тақдим этиш таклиф қилинмоқда (Давлат дастури лойиҳасининг 79-банди).
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Бошқа ҳудуддан келганлар ва чет элликлар Тошкентда уй-жой сотиб олишлари мумкин бўлади
Бошқа ҳудуддан келганлар ва чет элликлар Тошкентда уй-жой сотиб олишлари мумкин бўлади
26.01.2017

Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси резидентлари янги қурилган уй-жойни сотиб олишлари (бирламчи бозорда) мумкин бўладиган қоидани ўрнатиш таклиф қилинмоқда. Бунда унинг қиймати камида ЭКИҲнинг 2 минг баробарини ташкил этиши керак. Шунингдек, кўчмас мулк нархининг 5-10%и миқдорида давлат божи тўлаш зарур бўлади.
Худди шу шартларда уй-жойни норезидентлар (чет элликлар) ҳам сотиб олишлари мумкин, аммо квартира ёки уйнинг қиймати камида 100 минг АҚШ долларини ташкил этиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида (Тошкент вилоятида) доимий прописканинг мавжуд бўлиши жисмоний шахслар томонидан шаҳримизда турар жойларни сотиб олиш учун зарурий шарт ҳисобланади.
Шу тариқа, уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага беришни, шунингдек, Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи жисмоний шахс:
- Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;
- 3 йилдан кам бўлмаган муддат мобайнида доимий тарзда Тошкент шаҳри ҳудудида истиқомат қилиш (лавозимда ишлаш) ва ИИОдан доимий пропискаси борлиги ҳақида маълумоти бўлган шарти билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 2, 5, 9-11 бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий пропискадан ўтган бўлса.
Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк билан битимлар тузишга ҳам худди шу қоидалар тааллуқлидир. Бунда Тошкент шаҳри аҳолиси Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олишга ҳақли, Тошкент вилояти аҳолиси эса Тошкент шаҳрида кўчмас мулк сотиб олишга ҳақли эмас.
Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар қўшилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Самир Латипов,
экспертимиз.
Мавзуга оид материаллар:
Турмуш ўртоғини ва чет эл фуқаросини Тошкентда прописка қилиш осонлашди
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам