Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича ҳисоботнинг янги шакли тасдиқланди.
Бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича ҳисобот шакли янгисига алмаштирилди. Эскисидан фарқли равишда, у 2 қисмга бўлинган:
- Деҳқон (озиқ-овқат) бозори томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар;
- Савдо комплекси томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.
Илгари бозорлар ҳам, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо комплекслари ҳам биргина шакл – Бозор томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тўлдирар эди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.08.2018 йилдан кучга кирди.
Ирина Ахметова.