Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возврата

Бу йил Наврўз байрами қандай нишонланади

18.02.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 17.02.2022 йилдаги “2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Наврўз байрамини олиб борилаётган улкан ўзгариш ва янгиланишлар жараёнига уйғун ва ҳамоҳанг тарзда, ҳар томонлама юксак савияда ўтказиш мақсадида ушбу айём “Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.

 

Жойларда Наврўз умумхалқ байрамини юқори савияда ўтказиш мақсадида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилади:

  • Наврўз кунларида инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, она заминга меҳр ва эътибор яққол ўз ифодасини топишини акс эттирадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш;
  • Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайилларини ташкил этиш;
  • Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозлаш, Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Меҳр дафтари”га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш;
  • мамлакатимизда бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни уюштириш, Наврўз умумхалқ байрами арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида, ҳар бир кўча, маҳалла, туман ва шаҳарларда ободончилик ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган умумхалқ ҳашарларини ўтказиш;
  • байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойларда ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш, китоб расталари, кўчма савдо дўконларини ташкил қилиш, кўклам таомларини тайёрлаш ва уларнинг савдосини йўлга қўйиш.

 

Белгиланишича, ўтказиладиган байрам тадбирлари:

  • Тошкент шаҳрида - республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби;
  • 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамини ўтказиш бўйича “Йўл харитаси”.

 

Лола Абдуазимова.