Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Бухоро вилоятининг туристик лойиҳалари имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади

14.08.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 12.08.2024 йилдаги "Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-287-сон қарори қабул қилинди.

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Бухоро вилоятидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 5 йил муддатга, шу жумладан икки йиллик имтиёзли давр билан 100 млн АҚШ доллари миқдорида фоизсиз кредит ажратади. Улар қуйидагича тақсимланади:

● давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта бизнес, хизмат кўрсатиш ва туризм лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 60 млн АҚШ доллари миқдорида фоизсиз маблағлар;

● инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун 40 млн АҚШ доллари миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси.

 

Бухоро вилоятида тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларни молиялаштиришни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Унинг вазифалари:

● мастер-режалар асосида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;

● инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва мастер-режаларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачиларни аниқлаш;

● лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ишларни ташкил этиш, маблағлардан самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатиш.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

● Бухоро вилояти туманлари (шаҳарлари)нинг меъморий қиёфасини яхшилаш, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқиладиган мастер-режалар рўйхати;

● Бухоро вилояти туманлари (шаҳарлари)да туристик, кўнгилочар, гастрономик, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини ривожлантириш мақсадида ташкил этиладиган 24 соат фаолият юритадиган кўчалар рўйхати;

● Бухоро вилояти туманлари (шаҳарлари)нинг ихтисослашуви йўналишлари ва унга мувофиқ уларнинг "ўсиш нуқталари" (драйверлари)ни ривожлантириш.

 

Ҳужжат қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 2024 йил 13 августдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова