Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Бюджет маблағларини маҳаллий кенгашлар назорат қилади

14.12.2017


Президентнинг 13.12.2017 йилдаги  ПФ-5283-сон “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида субвенцияга* қарам туман ва шаҳарларни камайтириш ва маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш вазифаси қўйилган. Яъни аҳолининг ҳаётий муҳим муаммоларини ҳал этиш учун маҳаллий давлат органларига пул маблағлари талаб этилади, шунинг учун ҳудудлар марказдан молиялаштиришни кутмай, ўзини ўзи таъминлашга ўтиши лозим. Мазкур вазифа Маъмурий ислоҳотлар концепциясида ҳам кўрсатилган.

 

Бунинг учун  2017 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар Тошкент шаҳрида ва унинг туманларида тажриба тартибида даромадлар ва харажатлар республика бюджети, Тошкент шаҳри ва туманлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимланди. Тажриба якунларига кўра бутун республика бўйича солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бир қисмини  маҳаллий бюджетларга ўтказиш режалаштирилаётир (батафсил – бу ерда).

 

Буларни маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан молия устидан назоратни кучайтирмасдан бажариб бўлмайди. Қабул қилинган ҳужжатда белгиланишича, Жўқорғи Кенгес, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида:

  • даромадлар манбалари ва харажатлар турлари кесимида, Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманларнинг (шаҳарларнинг) маҳаллий бюджетлари параметрлари;
  • маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари;
  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш жойлари барпо этиш бўйича чора-тадбирлар;
  • қўшимча манбалар, шу жумладан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда батафсил кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Бундан ташқари,  депутатлик ва жамоат назоратини амалга ошириш учун сессияларда юқори турувчи бюджетлар ва давлатнинг мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва лойиҳалар маъқулланади.

 

Бу – муҳим! Кенгашлар ҳар чоракда:

  • ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг;
  • ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг;
  • молия бошқармаси (бўлими) раҳбарининг;
  • давлат солиқ бошқармаси (инспекцияси) раҳбарининг ҳисоботларини тинглайди.

 

Ушбу раҳбарларнинг ҳисоботлари бўйича ахборотлар расмий веб-сайтларда ва ОАВда жойлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Самир Латипов.

 


* Субвенция - муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари Бюджет кодекси 3-моддаси).