Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли оформлять акт закупки в электронной форме Какой первичный документ составить, если счет-фактура «опаздывает» Как составлять отчет о финансовых результатах по НСБУ

Бюджет соҳасидаги тиббиёт ходимлари ва фармацевтларнинг иш ҳақлари икки марта оширилади

08.11.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 7.11.2018 йилдаги “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Ҳужжатда давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг иш ҳақларини босқичма-босқич оширилиши назарда тутилади:

  • 2018 йил 1 декабрдан - 1,2 баравар;
  • 2019 йил 1 апрелдан - 1,15 баравар.

 

2019 йилнинг июль ойига тиббиёт ходимлари ва фармацевтлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими қайта кўриб чиқилади. Қуйидагилар янги тизимнинг асосида бўлиши керак:

  • давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг лавозимига ва малакасига, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг мураккаблик ва жавобгарлик даражаси, шунингдек, даволаш-профилактика муассасалари ихтисослигига қараб базавий лавозим маошларини жорий этиш;
  • тиббиёт ходимлари фаолиятини ва меҳнати унумдорлигини баҳолашнинг замонавий усулларини, шу жумладан, даволанган беморлар электрон статистикасини босқичма-босқич татбиқ этиш ва беморлар ўртасида онлайн сўровлар ўтказиш орқали жорий этиш;
  • тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш, улар бажарадиган ишлар сифати, эришиладиган натижалар ва кўрсатилган тиббий хизматларга жамоатчилик томонидан берилган баҳоларга қараб уларга ҳақ тўланишини таъминлаш;
  • тиббиёт муассасалари раҳбарларига алоҳида ўрнак кўрсатган врачларга Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тариф ставкасининг 100%игача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқини бериш.

 

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (юридик шахс мақомига эга бўлмаган) ташкил этилмоқда. Маблағларни шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари қуйидаги жадвалда кўрсатилган.

 

Шакллантириш манбалари

Молиялаштириш йўналишлари

Қуйидаги миқдорларда ажратмалар:

 

давлат тиббиёт муассасалари томонидан пуллик асосда кўрсатилган тиббий хизматлар, ш.ж., республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари хизматлари учун тушумлар миқдорининг 2%и;

 

олий тиббиёт таълим муассасалари ҳисобварақларида жамланадиган пуллик ўқиш контрактлари бўйича тушумлар миқдорининг 5%и;

 

олий тиббиёт таълим муассасалари ҳисобварақларида жамланадиган ўқиш контрактларининг оширилган ставкаси бўйича тушумлар миқдорининг 10%и;

 

фармацевтика ва тиббиёт фаолияти билан шуғулланиш, шу жумладан, дори-дармонлар ва тиббиёт буюмларини чакана реализация қилиш ҳуқуқига лицензиялар олиш учун талабгорлар томонидан тўланадиган давлат божлари тизимидаги тушумлар миқдорининг 20%и;

Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини мукофотлар, моддий ёрдам, қўшимча ҳақлар, устамалар ва рағбатлантирувчи тўловларнинг бошқа турлари кўринишида моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш, шунингдек, уларга санатория-курорт ва тиббий хизмат кўрсатилишига ҳақ тўлаш

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар

Уй-жой билан таъминлашни яхшилашга сарфланадиган харажатларни, ш.ж., соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг тиббиёт ходимлари учун уй-жойлар қуришни ташкил этиш орқали молиялаштириш

Жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари

Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўтказишини, ш.ж., уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифлари, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар харид қилиш ва ахборот-коммуникация тармоқларини таъминлаб туриш

Хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш

Олий тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш

Соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа тадбирлар

 

Жамғарманинг даромадлари солиқларнинг барча турларидан ҳамда бошқа мажбурий тўловлардан 2021 йил 1 ноябргача озод қилинади.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_