Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджет тизими ҳисобидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари топширилганда қуйидаги шаклда ҳисобварақ-фактура тақдим этилади.
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчаларга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур маблағларни жорий йилда ажратилишини таъминлайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев