Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 223-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирлар шунга йўналтирилган.
2022 йил 1 январдан бошлаб республикада фаолият юритувчи барча цемент ишлаб чиқариш ташкилотлари атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станцияларни, шунингдек уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлар)ни мажбурий тартибда ўз маблағлари ҳисобларидан ўрнатадилар.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан бошлаб атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган янги ишга тушириладиган хўжалик юритувчи субъектлар бундай станция ва постларни мажбурий тартибда ўрнатадилар.
Стационар кузатиш пунктлари атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси мониторингини олиб бориш учун масофадан узатиш қурилмалари билан жиҳозланади.
2020–2023 йилларда Экология давлат қўмитаси тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базаси такомиллаштирилади. Улар мобил радиостанциялар, мебель, кимёвий реактивлар, якка тартибда ҳимояланиш воситалари ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланади. Бунга Давлат бюджети, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари, шунингдек халқаро молия институтларининг грантлари ҳисобидан 79 072,1 млн сўм йўналтирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2020 йилдан кучга кирган.
Ленара Хикматова.