Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2026 йилдаги 270-сон қарори билан Чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 04.10.2025 йилдаги ПФ-180-сон Фармонига мувофиқ махсус солиқ режими чет эл фуқароларининг Ўзбекистондан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилишни назарда тутади.
Махсус солиқ режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидагилар назарда тутилган:
• чет эл фуқароларининг махсус солиқ режимини тақдим этиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш;
• махсус солиқ режимини тақдим этишга талабгорларга қўйиладиган талаблар;
• чет эл фуқароларига махсус солиқ режимини тақдим этиш муддатлари, уларни узайтириш ёки муддатидан олдин бекор қилиш асослари.
Чет эл фуқароларининг махсус солиқ режимини олиш учун аризалари Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади. Улар Ишчи органи Солиқ қўмитаси бўлган Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини тақдим этиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Комиссиянинг махсус солиқ режимини тақдим этиш тўғрисидаги қарорини олган чет эл фуқаролари банк ҳисобварағини очиш учун махсус ваколатли тижорат банкига ёки крипто-ҳамён очиш учун махсус ваколатли крипто-биржага мурожаат қиладилар ва $50 минг миқдорида махсус йиғим тўлайдилар.
Ўзбекистонда кетма-кет келадиган ҳар қандай 12 ойлик давр мобайнида жами 30 календарь кундан ортиқ бўлган жисмоний шахслар, агар уларда мамлакат ҳудудида мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида турар жой кўчмас мулк объекти мавжуд бўлса, солиқ резидентлари деб эътироф этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.05.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





