Президентнинг 3.01.2017 йилдаги ПФ–4911-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7.09.2010 йилдаги ПҚ–1401-сон “Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Чигитни қайта ишлашга ким ҳақли?
Чигитни қайта ишлашга ким ҳақли?
17.01.2017

Киритилган тузатишларга кўра чигит фақат “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар рўйхатига киритилган ёғ-мой тармоғи корхоналари томонидан қайта ишланади (2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарорга 5а-илова).
Рўйхатга киритилмаган корхоналарда, шунингдек маиший шароитда чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш амалдаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади. Чигитни қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш билан ноқонуний шуғулланаётган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик, ҳатто жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади (ЖКнинг 1862-моддаси).
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.