Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2019 йилдаги 43-сон қарори билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тасдиқланди.
Ҳужжат талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
- жисмоний шахсларнинг томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталарга;
- питомник ва плантацияларда етиштириладиган дарахтлар, ниҳоллар ва буталарга;
- юридик ёки жисмоний шахсларнинг мулки бўлган ва улар томонидан қурилиш материали ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталарга;
- давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарга.
Қандай ҳолларда дарахтларни кесиш мумкин
Дарахтлар ва буталарни кесишга фақат қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
- санитария мақсадида – дарахтлар ва буталар табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, шунингдек авария ҳолатида бўлган ҳолларда кесиш учун.
Мавжуд омилларга қараб дарахтлар ва буталарни таг қисмидан, танасининг бир қисми (асосий танадан ажралиб чиққан қисми) ёки уларнинг шохларини кесиб олиб ташлашга йўл қўйилади. Кесишнинг ҳар бир турини амалга оширишга рухсат берилган ҳолларнинг батафсил рўйхати белгиланган. Кесиш Давлат экология қўмитаси органларининг хулосаси асосида амалга оширилади.
Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида танасининг бир қисмини ва (ёки) таг қисмидан (қуриган ва касалланган дарахтларни) кесиш бепул амалга оширилади;
- бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилишга, шунингдек муҳандислик тадқиқот ишларини амалга оширишга тўсқинлик қилганда. Бу ҳолда Давлат экология қўмитаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кесилиши кўрсатилган дарахтлар ва буталарни бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади. Бунинг имкони бўлмаса, ҳокимият кесиш учун тегишли рухсатномани расмийлаштиради.
Дарахтлар ва буталарни кесиш, шу жумладан санитария мақсадида кесиш учун хулоса ва рухсатномалар олиш тартиби тегишли Маъмурий регламент билан белгиланади.
Дарахтлар ва буталарни юридик ва жисмоний шахслар кесганлиги учун тўлов ундирилади. Ҳужжат билан унинг янги миқдорлари тасдиқланган (илгари амал қилганлари – бу ерда).
Кесишга рухсат берилган дарахтларнинг 1,3 м баландликдаги танасининг диаметри (см)* (дарахтларни ноқонуний кесишда дарахт танасининг ер билан туташган жойидаги диаметри олинади) |
Битта дарахтни кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори (белгиланган ЭКИҲ миқдорига нисбатан коэффициентларда) |
|
кам қимматли дарахтлар тури учун: айланта, акация, япон софораси, терак ва б.** |
қимматли (ёғочбоп) дарахтлар учун: ёнғоқ, писта, бодом, қарағай, барча турдаги арчалар, шарқ биотаси, эман, чинор, шумтол, оққайин, каштан, лола дарахти, магнолия, форзиция, тут ва б.** |
|
4 см гача |
0,2 |
0,4 |
4,1 – 8 |
0,3 |
0,6 |
8,1 – 12 |
0,4 |
1,0 |
12,1 – 16 |
0,6 |
1,3 |
16,1 – 20 |
1,0 |
1,8 |
20,1 – 24 |
1,5 |
2,5 |
24,1 – 28 |
1,8 |
3,5 |
28,1 – 32 |
2,3 |
4,5 |
32,1 – 36 |
3,3 |
5,5 |
36,1 – 40 |
4,4 |
6,5 |
40,1 – 44 |
5,2 |
8,0 |
44,1 – 48 |
6,2 |
9,5 |
48,1 – 52 |
7,2 |
10,5 |
52,1 – 56 |
8,2 |
11,5 |
56,1 – 60 |
9,2 |
13,5 |
60,1 – 64 |
10,5 |
14,5 |
64 см дан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,5 коэффициент миқдорида ошади |
||
* Буталарнинг диаметри (см да) илдиз бўғзидан ўлчанади. |
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2019 йилдан кучга кирди.
Ленара Хикматова.