Бу Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилди.
2019 йил 1 мартдан давлат харидлари соҳасидаги мутахассисларни мажбурий сертификатлаштириш жорий қилинади. Бу норма қуйидагиларда фаолият юритувчи шахсларга татбиқ этилади:
- давлат ва хўжалик бошқаруви органларида;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органларида;
- давлат корхоналари ва устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар;
- устав жамғармаси (капитали)нинг 50%и ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахсларда.
Сертификатлаштириш тизими тўғрисидаги бошқа маълумотлар тегишли низом тасдиқлангандан кейин маълум қилинади.
Олег Гаевой.