Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzТри сценария для оборудования, импортированного без НДС: налоговые последствия при продаже, аренде и использовании Что изменится в Узбекистане в декабре 2024 года Какая ответственность наступает за разные виды нарушений Что должны содержать чеки продажи и возвратаЧто должны содержать чеки продажи и возврата

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларга қанча ҳақ тўланади

25.11.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2024 йилдаги «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги 774-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат қуйидаги тартибларни белгилайди:

• давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш;

• давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризалар ва сўровларни кўриб чиқиш;

• юридик ёрдам кўрсатишга адвокатларни жалб қилиш;

• адвокатларга тўловларни амалга ошириш. 

 

Қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга:

  • кам таъминланган шахслар, агар улар:
    • фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар;
    • маъмурий ишлар бўйича аризачилар;
    • маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар;
    • жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар;
  • руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;
  • ўз ҳуқуқлари бузилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
  • Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи. 

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига кириш истагини билдирган адвокат “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали тегишли ҳудудий адлия органига ариза юборади. Бунда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган адвокат 50 кмдан узоқда жойлашган бошқа ҳудудий адлия органи билан шартнома тузмоқчи бўлса, у реестрга киритилмайди.

 

Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилади ва адвокатга 5 кун ичида имзоланиши лозим бўлган шартнома юборилади. 

 

Шартнома адвокатнинг ихтиёрига кўра муддатли ёки муддатсиз тузилиши мумкин. Бунда муддатли шартнома 6 ойдан кам бўлмаган муддатга тузилади. 

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига мурожаат қилади, суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд, ваколатли орган ёки муассаса ёхуд мансабдор шахс эса “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали адлия бўлимига тегишли қарорни юборади. 

 

Адлия бўлими томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинганда тизим тасодифий тарзда адвокатни танлайди.

 

Танланган адвокатнинг телефонига ва тизимдаги шахсий кабинетига тегишли хабарнома келади. Танланган адвокат жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 1 соат, бошқа турдаги ишлар бўйича 5 соат мобайнида ишни қабул қилиши ёки уни қабул қилишни рад этиши лозим.

 

Шунингдек, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатган адвокат учун тўланадиган ҳақ миқдорлари тасдиқланмоқда:

  • терговга қадар текширув, суриштирув, тергов жараёнида, судда кўрилаётган ишларда ва психиатрия      ёрдами кўрсатилаётганда юридик
  • ёрдам кўрсатилган ҳар бир кун учун   – кун давомида – БҲМнинг 50%, тунги вақтларда – БҲМнинг 75%, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари - БҲМнинг 100% миқдорида;
  • гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи томонидан ҳимоячидан воз кечиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларда иштирок этганлиги учун (ҳар бир процессуал ҳаракат учун алоҳида ҳисобланади) - кун давомида – БҲМнинг 30%, тунги вақтларда – БҲМнинг 45%, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунлари - БҲМнинг 70% миқдорида;
  • судга ариза ва шикоятлар киритганлик учун – БҲМнинг 20%;
  • Хизмат сафари ва транспорт харажатлари учун (ҳар бир кун учун) – БҲМнинг 25% миқдорида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев