Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКто уплачивает 2% совокупного дохода Дирекции Технопарка Как арендовать пункт весогабаритного контроля Как применить льготу по налогу на имущество инвалиду II группы Как производить расчеты по импортным операциям

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди

23.07.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 19.07.2024 йилдаги Ф-36-сон фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. 

 

Президентнинг 24.05.2024 йилдаги "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тартиби жорий этилди.

 

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари "аввал тест, кейин танлов" тамойили асосида ўтказилади.

 

2024/2025 ўқув йили учун давлат олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди:

● кундузги таълим шаклида бакалаврлар тайёрлаш - 34 838 киши;

● магистрлар тайёрлаш - 9 365 киши.

 

Давлат комиссиясига бир ҳафта муддатда 2024/2025 ўқув йили учун қуйидагиларни тасдиқлаш топширилди:

а) бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилиш бўйича:

● олий таълим муассасалари, таълим шакллари ва тиллари кесимида умумий қабул параметрлари;

● имтиёзларга эга абитуриентлар учун қўшимча қабул параметрлари;

● тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўтган ўқув йилидаги ўртача ўтиш баллини ҳисобга олган ҳолда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишнинг минимал ўтиш балли;

● ҳудудлар, соҳалар ва тармоқларнинг буюртмаларига мувофиқ кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун давлат гранти асосидаги умумий қабул параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари ва ушбу квоталарнинг туманлар (шаҳарлар) кесимида тақсимланиши;

● таълим соҳалари (бакалавриат таълим йўналишлари) кесимида ҳар бир таълим йўналиши бўйича умумий қабул параметрларида давлат гранти квотасининг улуши;

б) олий таълим муассасалари ва таълим тиллари кесимида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида бўлинган ҳолда магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари.

 

Давлат олий таълим муассасаларига кириш чоғида тўпланган балларга қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлган, 2024/2025 ўқув йили учун танланган таълим йўналиши бўйича маълум ўтиш баллини ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар тўпланган балларга мувофиқ равишда қўшимча квота доирасида давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 22 июлдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова