Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб Как взыскать с работника материальный ущерб

Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштирилмоқда

01.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2024 йилдаги ВМҚ-157-сонли “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

● давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг мақсади, вазифалари ва принциплари;

● давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чикиш учун қўйиладиган талаблар ҳамда таълимнинг стандартлаштириладиган турлари;

● давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини, малака талаблари, намунавий (таянч) ўқув режа ва дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш тартиби.

 

Давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:

● тегишли таълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш;

● таълим турлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига йўналтириш;

● таълим олувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш.

 

Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг “Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади.

 

2024 йил 1 августга қадар Таълим соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни назарда тутувчи «dts.uz» - Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама порталини ишга тушириш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.03.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова