Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлигининг Қарори (рўйхат рақами 1668-4, 2017 йил 7 февраль) билан Устав капиталида давлат акциялари пакети (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказадиган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига аудиторлик ташкилотларини киритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Давлат ташкилотларини текшириш учун аудиторларни танлаш соддалаштирилди
Давлат ташкилотларини текшириш учун аудиторларни танлаш соддалаштирилди
14.02.2017

Энди аудиторлик ташкилоти танловда иштирок этиш учун тасдиқланган шакл бўйича ариза топшириши даркор.
Унга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхатига ҳам тузатиш киритилди:
- қимматли қоғозлар бозори ихтисослиги бўйича маълумоти тўғрисида диплом нусхаси ёхуд қимматли қоғозлар бозори соҳасида малакага эга эканлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасидан кўчирма;
- аудиторлик ташкилоти жавобгарлиги суғурта полисининг нусхаси;
- аудиторлик ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ички стандартлар рўйхати.
Келтирилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Аудиторлик ташкилотидан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Муқаддам аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия нусхаси ва аудиторлик ташкилотининг раҳбар ва штатдаги аудиторларнинг малака сертификати нусхаси ҳам талаб этилар эди.
Энди Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда Молия вазирлигидан аудиторлик текширувини ўтказиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия мавжудлиги ҳамда раҳбар ва штатдаги аудиторларда амалдаги аудиторлик малака сертификатлари мавжудлиги (ариза топширилган пайтда) ҳақида маълумотни олади.
Аудиторлик ташкилотида қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатининг мавжудлигини тасдиқловчи ахборот Марказнинг ўзида мавжуд бўлади.
Низомга бошқа айрим ўзгартиришлар ҳам киритилган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Аудиторлар палатаси бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот берди
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам