Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони билан кимлар тақдирланади

20.03.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2025 йилдаги 174-сон қарори билан «Дипломатик хизмат аълочиси» ва «Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишонлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

«Дипломатик хизмат аълочиси» кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакат обрўсини ошириш ҳамда давлатнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий манфаатларини самарали илгари суриш борасидаги вазифаларни ватанпарварлик руҳида, сидқидилдан ва намунали тарзда бажараётган Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ходимлари тақдирланади.

 

Ушбу унвонга сазовор бўлган шахсларга шунингдек БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

 

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан хорижда доимий яшаётган ватандошлар тақдирланади.

 

«Дипломатик хизмат фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга эсдалик совғалари топширилади.

 

Кўкрак нишонлари 1 сентябрь – Мустақиллик байрами арафасида – ташқи ишлар вазири ёки унинг топшириғига мувофиқ бошқа раҳбарлар томонидан тантанали равишда топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова