Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли при инвентаризации обнаружены неучтенные ОС Должен ли продавец выставлять «минусовый» ЭСФ, если дает скидку по итогам месяца Как общепиту, туроператорам и гостиницам вернуть часть уплаченного в бюджет НДС

Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни харид қилиш тартиби такомиллаштирилди

06.12.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 29.11.2024 йилдаги ПҚ-408-сон «Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан тасдиқланган тартибга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри тиббиёт муассасалари, республика миқёсидаги тиббиёт муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият юритувчи ҳайъатлари томонидан шакллантирилади.

 

Бунда эҳтиёж ҳисоб-китоби беморлар сони, бир беморга кунлик меъёр, даволаниш курси давомийлиги, мавжуд захиралар ва ҳудуддаги демографик вазият ҳисобга олинган ҳолда касалланиш кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.

 

Эҳтиёж бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, кейинги йил учун Давлат бюджети параметрлари шакллантирилиши билан бир вақтда аниқланади. Дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж 15 ой учун ҳисоб-китоб қилинади, сўнгра ушбу кўрсаткичдан омборлардаги қолдиқ ҳажми чегириб ташланади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб тўғридан-тўғри шартномалар асосида давлат харидларини амалга оширишга рухсат берилади:

  • оригинал дори воситаларини (уларнинг ишлаб чиқарувчилари ёки расмий дистрибьюторларидан);
  • ёпиқ турдаги лаборатория жиҳозлари учун махсус реагентлар, реактивлар ва сарфлаш материалларини;
  • шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни.

 

Умумий яроқлилик муддати қуйидагича бўлган дори воситаларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш тақиқланади:

  • икки йилгача – етказиб бериш кунига келиб яроқлилик муддати 30 фоиздан кўпроққа қисқарган;
  • уч йилгача – етказиб бериш кунига келиб яроқлилик муддати 40 фоиздан кўпроққа қисқарган;
  • уч йилдан ортиқ – етказиб бериш кунига келиб яроқлилик муддати 50 фоиздан кўпроққа қисқарган.

 

Ҳужжат билан тиббиёт муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харид маркази, шунингдек «Ўзмедимпекс» давлат муассасалари базасида Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ҳамда Тиббий техникага хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.12.2024 йилдан кучга кирди. 

                                      

Лола Абдуазимова