Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Дорихоналар дори воситаларини қандай тайёрлайдилар

06.04.2018

 

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (3.04.2018 йилда 2990-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.   

 

Ҳужжатнинг талаблари дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш билан шуғулланувчи дорихоналарнинг барчасига нисбатан татбиқ этилади. Ушбу фаолиятни амалга ошириш учун дорихоналар тегишли лицензияга эга бўлишлари шарт (лицензиялаш тартибига қаранг).

 

Бу – муҳим! Дори воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланиши рухсат этилган дори моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларни тайёрлаш хусусиятлари белгиланган:

  • стерил шароитларда дори воситалари: инъекцион ва инфузион; янги туғилган чақалоқлар ва 1 ёшга тўлмаган болаларни даволаш учун мўлжалланган; антибиотиклар ва б.
  • суюқ дори воситалари: суспензиялар, томизиладиган воситалар ва б.
  • суртма дорилар;
  • қаттиқ (кукун шаклидаги) дори воситалари;
  • тиббий буюмлар.  

 

Дорихоналар тайёрлайдиган дори воситаларининг сифат назоратини ички дорихона назорати соҳасида тегишли профессионал билимга эга бўлган фармацевт амалга оширади.  

 

Кимёвий назорат ўтказиш учун дорихонада барча зарур ускуналар, асбоблар ва реактивлар мавжуд бўлган махсус иш жойи жиҳозланган бўлиши керак. Дори воситалари тайёрланиши тўғрисидаги барча ёзувлар махсус журналга қайд этилади. У ёзма ёки электрон шаклда юритилади.

 

Тайёрланган дори воситалари сотиш олдидан ҳам назоратдан ўтказилади, унинг давомида қуйидагиларга мувофиқлиги текширилади:

 

Бирон-бир номувофиқлик аниқланганда тайёрланган дори воситаси сотилишига йўл қўйилмайди.  

 

Маълумот учун: дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.07.2018 йилдан кучга киради. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_