Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Дуккакли ва мойли экинлар уруғлари сертификатлаштирилади

16.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2024 йилдаги 201-сон қарори билан Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Сертификат (Certificate for the export of sprouts or seeds intended for the production of sprouts for human consumption) истеъмол мақсадларида ундирилган ёки ундиришга мўлжалланган уруғлар экспорти учун берилади.

 

Ихтиёрий сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши тақиқланмаган уруғларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Уруғларни сертификатлаштириш ишлари Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан амалга оширилади.

 

Шунингдек, Низом қуйидаги тартибларни назарда тутади:

  • уруғларни етиштириш, тозалаш, зарарсизлантириш тартиби ва уларни сертификатлаштириш шартлари;
  • Агентликнинг автоматлаштирилган тизими орқали ариза бериш ва уни

кўриб чиқиш тартиби;

  • расмийлаштирилган сертификатлар реестрини юритиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2024 йилдан кучга кирди.


 

Лола Абдуазимова