Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 520-сон қарори билан Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди. Ҳужжат эълон қилинганидан кейин 18 ойдан сўнг амалга киритилади.
Техник регламент талаблари рўйхат бўйича озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ёғ-мой маҳсулотлари учун мажбурий ҳисобланади. Ҳужжат носаноат ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарилган ёғ-мой маҳсулотларига татбиқ этилмайди.
Ёғ-мой маҳсулотларининг хавфсизлигига қуйидаги талаблар қўйилади:
- санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари;
- ишлаб чиқариш жараёнига талаблар;
- қадоққа талаблар;
- сақлашга талаблар;
- ташишга талаблар;
- муомалага чиқаришга талаблар.
Ёғ-мой маҳсулотларини идентификациялаш ва мувофиқлигини баҳолаш, намуналарини танлаш ва синовдан ўтказиш масалалари алоҳида боб билан тартибга солинади.
Техник регламент жорий қилингунга қадар Миллий сертификатлаштириш тизими билан ўрнатилган қоидалар қўлланилади. У кучга киргунга қадар олинган санитария-эпидемиологик хулосалар ва мувофиқлик сертификатлари уларда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилишда давом этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари тўпламининг 24.07.2017 йилдаги 29 (789)-сонида эълон қилинган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.