Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Общепит получает письма с требованием вернуть часть кешбэка по НДС: как ответить налоговикам Налоговая требует вернуть часть НДС-кешбэка: почему это требование спорное Как определять расходы на амортизацию в целях налогообложения

Экспортнинг фитосанитар назорати хавфларни бошқариш тизимига ўтказилади

22.05.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 20.05.2026 йилдаги "Фитосапнитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-193-сон қарори қабул қилинди.

 

Асосий мақсадли кўрсаткичлар


Хавфларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳисобига қуйидагиларни қисқартириш режалаштирилган:

• карантин остидаги маҳсулотларнинг бутунлигини текшириш (идентификациялаш) сони йилига 30 фоизгача;

• ўрта даражадаги фитосанитар хавфга эга олиб кирилаётган товарларни назорат қилиш учун ўртача 3 иш кунидан 1 иш кунигача вақт сарфланиши ва хавф профиллари асосида паст даражадаги хавфга эга товарларни карантин текширувидан ўтказиш далолатномасини автоматик равишда расмийлаштириш;

• кўрикдан ўтказиш учун олиб ўтиладиган юкларни омборларда сақлаш харажатлари 60 млрд сўмгача.

 

Шунингдек, фитосанитария хавфи даражаси қайта баҳоланган ТИФ ТНнинг 119 та коди остидаги товарлар карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилади.

 

Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш

 

Карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратидан ўтказишда 2026 йил 1 августдан Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси хавфларни бошқаришга асосланган автоматлаштирилган саралаш механизмини жорий этади.

 

Хавфларни бошқариш тизими "E-Fitouz" ААТда шакллантирилади ва Божхона қўмитасининг "Ягона дарча"си билан тўғридан-тўғри интеграция қилинади.

 

Хавфларни бошқариш асосида карантин остидаги маҳсулотларни танлаш қуйидаги асосий мезонларга мувофиқ амалга оширилади:

• зарарли организмларнинг чидамлилик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда карантин остидаги маҳсулотларнинг юқори, ўрта ва паст даражадаги фитосанитария хавфи;

• карантин остидаги маҳсулотдан фойдаланиш мақсадлари (экиш, истеъмол қилиш, ишлов бериш ва бошқалар);

• маҳсулот ишлаб чиқарилган ва экспорт қилинадиган давлатнинг фитосанитария ҳолати;

• маҳсулотга ишлов бериш даражаси ва бошқалар.

 

Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришдан экспортгача бўлган жараёнларни такомиллаштириш

 

2026 йил август ойидан бошлаб, тажриба тариқасида, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда бир йил давомида жамоатчилик инспектори фаолияти ташкил этилади. У карантин инспекторига ички фитосанитария сертификатини расмийлаштириш функцияларини бажаришда, маҳсулот етиштиришдан то экспортгача бўлган фитосанитария назоратини амалга оширишда ёрдам беради.

 

Жамоатчи инспекторлар фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади, унинг натижаларига кўра асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида иш ҳақи белгиланади.

 

Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга имтиёзлар бериш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                      Лола Абдуазимова