Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2025 йилдаги 472-сон қарори билан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашда юзаг келадиган технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоблаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:
- электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнларида юзага келадиган электр энергиясининг технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоблаш (схема бўйича);
- ҳисоблашларни келиштириш ва электр энергиясининг технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини тасдиқлаш;
- ваколатли органлар ва уларнинг мажбуриятларини белгилаш;
- электр энергиясининг технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларига риоя қилишни назорат қилиш ва тасдиқланган меъёрларни қайта кўриб чиқиш.
Технологик истеъмолнинг рухсат этилган меъёрлари электр тармоғи эгаси, яъни тегишли ҳудудларда электр станцияси, узатиш тизими ва тақсимлаш тизимлари операторлари томонидан ҳисобланади.
Бирламчи маълумотлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилади ва келиштирилади. Сўнгра ҳисоблашлар Энергетика вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ва Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Электр тармоғи хўжалиги объектларидаги технологик йўқотишларга қуйидагилар киради:
- электр энергиясининг техник йўқотишлари;
- ўз эҳтиёжлари учун электр энергияси сарфи;
- ҳисоб тизимларининг рухсат этилган хатолари билан боғлиқ йўқотишлар.
Электр тармоғи объектлари эгалари ҳар йили 15 январгача Энергетика вазирлигига йил якунлари бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган батафсил ҳисобот тақдим этадилар:
- технологик истеъмолнинг рухсат этилган меъёрлари ва унинг ҳақиқий ҳажмлари тўғрисида ойлик ахборот;
- ҳақиқий кўрсаткичларнинг рухсат этилган меъёрлардан ошиши ёки камайиши сабабларининг батафсил тавсифи;
- кузатилган ҳодисалар (авариялар, узилишлар, об-ҳаво ва бошқа ҳодисалар);
- электр тармоғи объектларининг маънавий эскириш даражаси.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.07.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова