Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2383-4, 2016 йил 13 декабрь) билан Қимматли қоғозлар бозорида ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2383, 2012 йил 31 июль) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Эмитент, маълумотни тўғри ошкор қилинг
Эмитент, маълумотни тўғри ошкор қилинг
21.12.2016

Хусусан, эмитент ўз фаолиятидаги муҳим фактлар ҳақидаги ахборотни ошкор қиладиган янги шакллар тасдиқланди:
- эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлари тўғрисида;
- кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ёки ижроия органининг таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида;
- аффилланган шахс билан битим тузилиши тўғрисида.
Буйруқ айрим бошқа ўзгартиришларни ҳам сақлайди ҳамда 01.03.2017 йилдан кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, улар билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Ахборотни нотўғри ошкор қилиш қандай оқибатларга сабаб бўлади
Читайте в свежих номерах

- Как перейти с НОБ на НДС при экспорте услуг: пошаговая инструкция
- Методика расчета налога и обязательных взносов с доходов физических лиц за апрель 2025 года
- Как оплачивать труд медицинских работников
- Календарь налогоплательщика для юридических лиц на май 2025 года
- Предварительное решение по таможенным платежам