Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влекут закуп и перевозка товара за пределами Узбекистана Как оформить закуп сельхозпродукции общепиту, если в общем объеме реализации – менее 90% собственной продукции Когда можно применить нулевую ставку НДС

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиялаш тартибига тузатиш киритилди

26.06.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2018 йилдаги 443-сон қарори билан Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Мустақил фаолият тури сифатида лицензия олиниши керак бўлган норуда фойдали қазилмаларни тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш чиқариб ташланди.

 

Эслатиб ўтамиз, тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш илгари разведка қилинган конларда минерал хом ашёни бойитиш ва қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш, норуда фойдали қазилма конларини саноат йўсинида ишлатишнинг, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишнинг оқилона усуллари ва услубларини танлаш мақсадида амалга оширилади.

 

Бундай ишларга лицензия барча ҳолларда ҳам талаб қилинмаган. Уни лойиҳа-смета ҳужжатлари билан асосланган ҳамда захираларни ҳисоблаш ва сифатни баҳолаш учун етарли ҳажмларда тажриба (синов) ва тажриба-саноат йўсинида қазиб олишни геологик жиҳатдан ўрганиш босқичида олиш керак эмас эди.

 

Бунда конни тажриба-саноат йўсинида ишлатиш лойиҳаларини келишиш талаб этилади. Айни пайтда фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича, шу жумладан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва конни тажриба-саноат йўсинида ишлатиш учун тоғ-кон ва қайта ишлов бериш корхонаси техник лойиҳасини келишиш доирасида ягона ҳужжат берилади

 

Шу тариқа, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия аввалгидек геологик жиҳатдан ўрганиш, қазиб олиш, шунингдек техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун зарур. Бунда лицензиялаш тартиби жиддий ўзгармади, у тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ҳам, очиқ савдолар якунлари бўйича ҳам амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, шу йилдан бошлаб лицензияларни Давлат геология қўмитаси беради, лицензия олиш учун буюртманомалар 20 кунлик муддатда кўриб чиқилади, ариза берувчиларнинг устав фонди эса камида 500 ЭКИҲни ташкил этиши шарт.

 

Лицензиялар олиш учун олдин берилган буюртманомалар янги тартиб бўйича кўриб чиқилади. Ғолиблари олдин ўтказилган очиқ савдоларда аниқланган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар улар молиявий таклиф миқдорини белгиланган муддатларда тўлаганларидан кейин берилади.

 

Маълумот учун. Молиявий таклифнинг энг кам миқдори қуйидагича:

  • ер қаърини геологик ўрганиш учун – норуда фойдали қазилмалар конларини излаш ва қидириш ҳуқуқи учун бонус ставкаси миқдорида (2018 йилда – 100 ЭКИҲ);
  • қазиб олиш ёки техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун – тижорат бонуси ставкаси миқдорида (2018 йилда – қазиб олинадиган фойдали қазилмалар захиралари ҳажми қийматининг 0,1%и).

 

Бир ой муддатда лицензия олиш учун буюртманома беришнинг электрон тизими жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

 Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_