Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак повлияют на расчет отпусков дополнительные нерабочие дни и переносы января в 2025 году План главбуха на январь 2025 года Кто должен отчитаться по статистике за IV квартал 2024 года Минимальные ставки аренды: порядок применения в 2025 году Как определять цены на товары и услуги

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини қандай ютиб олиш мумкин

09.07.2019

Читать на русском языке

 

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш учун электрон аукцион ўтказиш тартиби белгиланди (ВМнинг 1.07.2019 йилдаги 546-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 июлдан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аниқланган норуда фойдали қазилмалар конлари, 2020 йил 1 январдан барча “норуда” участкалари бўйича лицензиялар “Е-IJRO AUKSION” электрон аукцион якунлари асосида берилади. Бироқ, ҳужжат иккита истиснони ўз ичига олган:

  • лицензиялар Давлат геология қўмитасининг инвестиция лойиҳалари доирасида тузилган битимлар бўйича, шунингдек Давлат геология қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан тузилган уч томонлама келишувга мувофиқ тўғридан-тўғри музокаралар асосида берилиши мумкин;
  • ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчилар аниқланган кон бўйича фойдали қазилмалар захиралари тасдиқланган санадан бошлаб 1 йил мобайнида лицензиялар олиш учун мутлақ ҳуқуқга эга бўладилар.

 

Онлайн-аукционлар орқали реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили 1 февралгача тасдиқланади. Шундан кейин 5 кун муддатда ҳар бир участка бўйича маълумотлар тайёрланади ва 1 кун ичида фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ахборот ва аукционда иштирок этиш учун зарур ҳужжатлар Давлат геология қўмитаси сайтида эълон қилинади.

 

Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги ахборот аукцион бошланишидан аввал 10 иш кунидан кечиктирмасдан операторнинг порталида жойлаштирилади. Аукцион икки ва ундан ортиқ иштирокчи қатнашганда ўтказилади. Аукцион иш куни мобайнида 9.00 дан 18.00 гача ўтказилади, аукцион ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.

 

Иштирок этиш учун ЭРИ билан тасдиқланган ариза бериш ва объект бошланғич нархининг 5%и миқдорида закалат пулини тўлаш зарур. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи -ЭКИҲнинг 36 баравари. Аукцион нархларни ошириб бориш принципи бўйича ўтказилади, аукцион босқичи – 5%дан кам бўлмаган миқдорда.

 

Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21.00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади. У аукцион якунланган кундан бошлаб 5 кундан кечиктирмай операторнинг ҳисоб рақамига тўловни амалга ошириши лозим (илгари тўланган закалат пули ҳисобга олинади). Бундан ташқари, операторнинг аукционни ташкил этиш бўйича хизматлари ҳақи тўланади.  Сумма шартнома тартибида белгиланади, бироқ лот бошланғич қийматининг 1%идан ошмаслиги лозим.

 

Оператор тўлиқ тўловни олиб, 1 кун мобайнида уни Давлат геология қўмитасига ўтказади ва аукцион натижалари ҳақидаги баённомани махсус бланкада расмийлаштиради ҳамда муҳри билан тасдиқлайди. Мазкур ҳужжат қуйидагилар учун асос ҳисобланади:

  • аукцион ғолибига тегишли ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини бериш;
  • Давлат геология қўмитасига - аукцион ғолибига тегишли лицензия расмийлаштириш;
  • тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига - аукцион ғолибига ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни қабул қилиш.

 

Аукцион ғолиби 3 кунлик муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолайди, шундан кейин 2 кун ичида лицензия олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.07.2019 йилдан кучга кирди.

  

Олег Заманов.