Президентнинг 07.03.2023 йилдаги “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-87-сон қарори қабул қилинди.
“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ 2022 йил 16 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида имзоланган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш учун Эрон Ислом Республикасининг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тасдиқланди.
Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига ушбу шартноманинг қоидалари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш юклатилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.03.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова.