Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар учун диспетчерлик хизмати ташкил этилади

20.03.2019

Читать на русском языке

Президентнинг 18.03.2019 йилдаги «Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–4242-сон қарори қабул қилинди. Инновацион ривожланиш вазирлиги шу ҳақда хабар берди, ҳужжат унинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

  

2019 йил 1 июлдан ФВВ таркибида Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ташкил этилади. Унинг асосий вазифаси – бундай шахслар, шунингдек уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видеоқўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва б.) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини таъминлаш.

 

Кўрсатилган санага қадар мазкур шахсларга шошилинч оператив хизматлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан мобил алоқа сервисларидан фойдаланиш бўйича бепул хизмат кўрсатиш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилади.