Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги нима билан шуғулланади

15.06.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 12.06.2023 йилдаги “Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-92-сон Фармони қабул қилинди.

 

Президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

  • Ёшлар ишлари агентлигининг 21 нафар штат бирликларини Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги марказий аппаратига ўтказиш орқали ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича таркибий бўлинмани ташкил қилиш;
  • Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча вазифалар юклаш, шунингдек, агентликнинг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги айрим вазифаларини Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ўтказиш;
  • Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатига халқаро спорт федерациялари талаб ва тавсияларига асосан халқаро спорт мусобақалари ҳамда профессионал спортчилар учун зарур бўладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, ускуналари, кийимлари ва бошқа жиҳозларни қўшиш;
  • “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган мусобақаларда спорт турларини кўпайтириш, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида тегишли спорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил қилиш;
  • ҳар йили Наврўз умумхалқ байрами арафасида Қорабайир зотли отлар иштирокида халқаро чавандозлар мусобақасини республиканинг қолган ҳудудларида ҳам ўтказиш;
  • қўл жангини янада оммалаштириш, салоҳиятли ёшларни селекция қилиш ва профессионал спортга йўналтириш мақсадида спорт мактабларида қўл жанги бўйича тўгараклар фаолиятини ташкил қилиш;
  • Осиё Олимпия Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларини 2022 йилдан 2023 йилга кўчириш ва шу муносабат билан Ўзбекистон спортчиларининг комплекс  тайёргарлигини ташкил этиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.