Уларда қариндошлик даражаси кўрсатиладиган графа пайдо бўлди (18.11.2019 йилдаги 915-сон ВМҚга қаранг).
Бу 1 октябрдан бошлаб ФЖМС суғурта полисида кўрсатилган автомобиль эгасининг яқин қариндошларига фойдаланиш ва уни бошқариш учун нотариал тасдиқланадиган ишончнома зарур эмаслиги билан боғлиқ.
Бу вазиятда мажбурий автосуғурта шартномасини тузганда машина эгаси автомобилдан фойдаланиш ва бошқаришга рухсат берадиган оила аъзоларига нисбатан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим. Суғурта полисининг янги графасида эса “ота”, “она”, “эр (хотин)”, “ака-укалар”, “опа-сингиллар” аниқ кўрсатилади. Қўшни устунларга уларнинг ФИО, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақами ёзилади. Бу суғурта полисининг иккала турига: ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш ва ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштиришга дахл қилади.
Полисда ёзилган қариндошлар автомобилни мустақил равишда, яъни унинг эгаси бўлмаганда бошқаришлари мумкин. Бунда умумий эгалик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (масалан, ниқоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ шартномаси, таҳр.) ҳам уларга керак бўлмайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.11.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.