9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-514-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар киритилди.
Бундай ҳуқуқбузарлик учун жариманинг янги миқдори 3 ЭКИҲдан 7 ЭКИҲгача этиб белгиланди (илгари – 1 ЭКИҲдан 3 ЭКИҲгача эди), яъни материал берилган санада 608 190 сўмдан 1 419 110 сўмгача бўлган миқдорни ташкил қилади.
Ундирувдан кейин бир йил ичида такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима ҳам оширилди. Бунинг учун 7 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача (илгари – 3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача эди), яъни 1 419 110 сўмдан 2 027 300 сўмгача (материал берилган санада) жарима ундирилади. Мазкур ҳолатда ҳуқуқбузарлар 15 суткагача маъмурий қамоққа ҳам олиниши мумкин.
Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва 10.01.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.