Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Фуқаролар янги тартибга кўра вақтинча рўйхатга олинади

01.11.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг тажриба-синов тариқасидаги янги тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 622-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ички ишлар органлари таянч пунктлари ва маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг профилактика инспекторлари томонидан махсус планшет қурилмалари орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

 

Низом билан қуйидаги тартиб белгиланган:

  • вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш учун мурожаат этиш;
  • фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида махсус планшет қурилмалари орқали рўйхатга олиш ҳамда рўйхатга олишни рад этиш асослари;
  • фуқароларни рўйхатга олишда идоралараро фаолиятни ташкил этиш.

 

Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича махсус планшет қурилмалари орқали электрон рўйхатга олиш фаолияти 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар ташкил этилади.

 

Фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича мулкдорнинг аризасида ёки солиқ органларида ҳисобга олинган ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

 

Вақтинча рўйхатдан ўтиш учун фуқаролар келган кунидан бошлаб 15 кун муддатда ўз хоҳишига кўра қуйидагиларга мурожаат қилишлари мумкин:

  • қулай манзилдаги профилактика инспекторларига;
  • миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига;
  • Давлат хизматлари марказларига;
  • ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 28.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.