Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Фуқаролар йиғини ишончномани қандай расмийлаштиради

24.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2019 йилдаги 328-сон қарори билан фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тасдиқланди. 

 

Оқсоқолларнинг мазкур ҳуқуқи «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунда қайд этилган. Фуқаролар йиғинининг раиси қуйидагиларни олишга ишончномаларни тасдиқлаши мумкин:

  • хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни;
  • иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни;
  • муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни;
  • пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни;
  • банклардан суммаларни.

 

Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Ишончнома матни фуқароларнинг талабига биноан рус тилида ёки имкони бўлса, бошқа мақбул тилда берилади. Агар ишончнома мурожаат қилган шахс тушунмайдиган ёки яхши билмайдиган тилда расмийлаштирилса, унда унинг матни оқсоқол ёки мурожаат қилган шахс таниган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳолда фуқаролар йиғинининг раиси томонидан тегишли ёзув қайд этилиб, унинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади. Мурожаат қилган шахс эса ўзи биладиган тилда исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.

 

Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра фуқаролар йиғинининг раиси ишончнома лойиҳасини тузиши мумкин.

 

 Ишончнома расмийлаштирилиши учун мурожаат қилувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади:

  • Ўзбекистон фуқароси – паспорт;
  • 16 ёшга тўлмаган шахс – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • чет эл фуқароси – қуйидаги ҳужжатлардан бири: миллий паспорти, яшаш гувоҳномаси, дипломатик паспорти, аккредитация карточкаси;
  • фуқаролиги бўлмаган шахс – яшаш гувоҳномаси;
  • ҳарбий хизматчилар – ҳарбий қисм ва ҳарбий муассаса қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳнома ёки ҳарбий билет.

 

Ишончнома белгиланган намуналар бўйича ёзувлар билан тасдиқланади, оқсоқол томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Тасдиқловчи ёзув матни бўлган штамп ҳам ишлатилиши мумкин.

 

Қуйидаги ҳолларда ишончномаларни тасдиқлаш учун ҳужжатлар қабул қилинмайди:

  • қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек қаламда ёзилган бўлса;
  • варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган бўлса (бир неча варақларда баён этилган ҳолларда), ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаса;
  • факсимиле имзо муҳри қўйилган бўлса.

 

Раис қуйидаги ҳолларда ишончномани тасдиқлашни рад этиши мумкин:

  • бундай ишончномани тасдиқлаш қонунга зид бўлса;
  • бу ҳаракат нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;
  • муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
  • ишончномани тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

 

Ишончномани тасдиқлаш рад этилган тақдирда оқсоқол 3 кун ичида белгиланган шаклда қарор чиқаради ҳамда уни мурожаат қилган шахсга беради.

 

Оқсоқол ишончномани тасдиқлаш учун ўз иш жойидан ташқарига чиққанида, унинг транспорт харажатлари қопланади.

 

Ишончнома кўпи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин. Ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб 1 йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди.

 

Фуқаролар йиғинининг раиси томонидан ишончномалар тасдиқланганлиги учун тўлов ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.